Шимолий Корея Япония томон баллистик ракета учирди
Олам
−
25 Март 2021
10549Шимолий Корея Япония томон баллистик ракета учирди. Бу ҳақда “Reuters” хабар бермоқда.
Япония ҳарбийларининг фикрига кўра, ракета мамлакат хавфсизлигига таҳдид солмайди ва унинг эксклюзив иқтисодий зонасига тушмаслиги керак. Бироқ Япония Соҳил Хавфсизлик хизмати Япония денгизидаги балиқ овлаш кемалари учун махсус огоҳлантириш берган.
Жорий йилниг 15 январь куни Гённам университети Узоқ Шарқшунослик институти профессори Ким Дон Юп илгари парадда Шимолий Корея маъмурлари томонидан намойиш этилган “Пуккиксон-5с” баллистик ракетаси “дунёдаги энг кучли қурол” эканини айтганди.
Маълумот учун, 2020 йил август ойида АҚШга Шимолий Корея 60 тагача ядро бомбаси ва 5 минг тонна кимёвий қурол билан қуроллангани тўғрисида ҳарбий ҳисобот тақдим этилди. Бундан ташқари, таҳлилчилар Пхеньяннинг янги жанговар каллаклар ишлаб чиқариш қувватини йилига 5-6 донага баҳолади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь