Президент янги қонунни имзолади
Жамият
−
14 Март 2019
9380Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонунга имзо чекди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” хабар бермоқда.
Янги Қонун билан амалдаги Қонунга бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонун 51-54-моддалар билан тўлдирилди. Шунингдек, унинг 4, 11, 13, 14-моддалари тўлиқ, 8-моддасининг номи ва учинчи қисми, 18, 19, 24, 28-моддалари матни, 25-модданинг иккинчи қисми янги таҳрирда баён этилди.
Қолаверса, Қонуннинг 9 ва 30-моддалари тўлиқ, 26-модданинг эса биринчи қисми учинчи хатбошиси чиқариб ташланди.
Қонун билан атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари ҳамда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг бу соҳадаги иштироки аниқ белгилаб берилди.
Қонун эълон қилинган кундан бошлаб кучга кирди.
LiveБарчаси