Шимолий Корея ядровий қуролдан фойдаланса, Ким Чен Иннинг режими қулайди

Олам

image

Америка Қўшма Штатлари ва Жанубий Корея Шимолий Кореяни иттифоқдош давлатларга нисбатан ядро қуролидан фойдаланиш Ким Чен Ин режимининг қулаш билан тугаши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу овоз риторикасидан сезилиб турибдики, Қўшма Штатлар ва Жанубий Корея бир неча бор баллистик ракеталар учрганидан сўнг, Шимолий Кореяни қуролланиш борасида янада кучайишдан тийиб қўймоқчи. Бу ҳақда “Bloomberg” ёзмоқда.

Кеча, 3 ноябрь куни Пентагонда АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин ва унинг кореялик мавқедоши Ли Чжон Соп сўзга чиқиб, Америка ва Жанубий Корея биргаликда ўтказаётган “Ҳушёр бўрон” (“Vigilant Storm”) ҳарбий машғулотларини номаълум муддатгача чўзилиши режалаштирилганини маълум қилди. Бунга сабаб сифатида Шимолий Кореянинг баллистик ракеталарни учираётгани келтирилган.

Вазир Ли Шимолий Корея ядровий синов ўтказишга тайёргарлик кўраётганини айтди. Бироқ, у бу воқеа қачон содир бўлиши мумкинлигини башорат қилишдан бош тортган.

“Америка Қўшма Штатлар ёки унинг иттифоқчилари ва ҳамкорларига қарши ҳар қандай ядровий ҳужум, шу жумладан стратегик бўлмаган ядровий қуроллардан фойдаланишни қабул қилиб бўлмайди. Бу Ким Чен Ин режимининг тугашига олиб келади”, дейилади АҚШ ва Жанубий Корея Мудофаа вазирларининг қўшма баёнотида.

Ли Чжон Соп Шимолий Корея ядро қуролидан фойдаланадиган бўлса, иттифоқчи давлатларнинг жавоби ҳисобсиз ва дадил бўлиши мумкинлигидан қатъий огоҳлантирди.

АҚШ мудофаа вазирининг таъкидлашича, Корея ва Америка ўртасида иттифоқ “пўлат билан қопланган” ва уни ҳеч қачон бузиб бўлмайди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 31 октябрь куни АҚШ ва Жанубий Корея ҳамкорлигида “Vigilant Storm” қўшма ҳарбий машғулотлари старт олди. Унда 240 га яқин ҳарбий самолётлар иштирок этмоқда. 

Машғулотларга Жанубий Корея ҳарбий-ҳаво кучларининг 140 га яқин самолётлари, жумладан F-35A, F-15K, KF-16 қирувчи самолётлари, KC-330 ёнилғи қуйиш самолёти, Америка томонидан эса юзга яқин самолёт, жумладан F-35B қирувчи самолётлари, EA-18 электрон разведка самолёти ва U-2 жосуслик самолёти жалб қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ллойд Остин Ли Чжон Соп “Vigilant Storm”

Баҳолаганлар

140

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг