Шимолий Корея Токио Олимпиадасида қатнашишдан бош тортди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Шимолий Корея Токиода бўлиб ўтадиган Ёзги Олимпия ўйинларида қатнашмайди. Бу ҳақда "Интерфакс" ёзмоқда.  

Хабарга кўра, бу қарор 25 март куни Пхеньянда бўлиб ўтган Шимолий Корея Олимпия қўмитаси Бош ассамблеяси йиғилишида қабул қилинган. 

КХДР Олимпиадада қатнашишдан бош тортиш орқали ўз спортчиларини глобал коронавирус пандемиясидан ҳимоя қилмоқчи. 

"Корея Халқ Демократик Республикаси коронавирус билан боғлиқ соғлиқни сақлашдаги глобал инқироздан спортчиларимизни ҳимоя қилиш учун 32-Олимпиадада қатнашмасликка қарор қилди", дейилган хабарда. 

Маълумот ўрнида, Токиодаги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари 2020 йилнинг ёзида бўлиб ўтиши керак эди, аммо пандемия сабабли улар 2021 йилга қолдирилди. 

Энди Олимпиада жорий йил 23 июлдан 8 августгача, Паралимпиада 24 августдан 5 сентябргача бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Олимпиада КХДР

Баҳолаганлар

129

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг