Шимолий Корея АҚШни гуманитар ёрдамдан сиёсий мақсадларда фойдаланишда айблади
Олам
−
12 Июль 2021
2978Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирлиги АҚШни инсонпарварлик ёрдамини давлатларнинг ички ишларига аралашиш учун сиёсий восита сифатида ишлатишда айблади. АҚШ COVID-19 пандемияси туфайли юзага келаётган қийинчиликлардан “ёмон сиёсий мақсадлар” йўлида фойдаланишда гумон қилинмоқда.
“Амалда кўплаб давлатлар Американинг кўмаги ва гуманитар ёрдамига катта умид боғлашдан умидсизликка тушишди. Америкаликларнинг гуманитар ёрдамни инсон ҳуқуқлари муаммоси билан боғлашга қаратилган яширин нияти — бу уларнинг суверен давлатларга босимини қонунийлаштириш ва уларнинг даҳшатли сиёсий схемасини амалга ошириш усули”, деб ёзади Халқаро иқтисодий ва технологик алмашинувни ривожлантириш ассоциацияси ходими КХДР Ташқи ишлар вазирлигида веб-сайтида эълон қилинган мақоласида.
Кан Хен Чхорнинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда дунё COVID-19 пандемияси туфайли жиддий иқтисодий қийинчиликларга дуч келмоқда ва АҚШ ушбу азоб-уқубатлардан “ёмон сиёсий мақсадлар” йўлида фойдаланишга ҳаракат қилмоқда.
Шимолий Корея мамлакатда коронавирус инфекциясини юқтирган беморлар мавжуд эмаслигини даъво қилмоқда. Бироқ, ўтган йилнинг бошидан буён бу ерда пандемияга қарши қаттиқ чоралар кўрилган. Жумладан, чегараларни қаттиқ назорат қилинмоқда. Июнь ойи охирида Корея Ишчилар партияси Бош котиби Ким Чен Ин мамлакатда коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олиш бўйича партиянинг қарорларини бажаришга масъул бўлган мансабдор шахсларнинг масъулиятсизлиги жиддий оқибатларга олиб келганини айтганди.
LiveБарчаси