Шифокорлар янги туғилган чақалоқни тириклайин музлатгичга жойлаштирди
Олам
−
05 Октябрь 2019
18895Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида шифокорлар янги туғилган чақалоқни ўлдиришда айбланяпти. Қозоғистон коррупцияга қарши кураш агентлиги раиси ўринбосари Чингиз Кабдуланинг маълум қилишича, шифокорлар чақалоқни музлатгич камерага жойлаштиришган.
“Гиппократ қасамини ичган соғлиқни сақлаш ходимлари янги туғилган чақалоқни музлатгич камерага жойлаштириш орқали ўлдиришда айбланяпти. Махсус тезкор тадбирлар натижасида маълум бўлдики, чақалоқ туғилганда шифокорларнинг масъулиятсизлиги сабаб ўлик туғилган деб рўйхатга олинган, аммо у тирик бўлган. Чақалоқ тириклик белгиларини кўрсатганда, шифокорлар уни реанимацияга олиш ўрнига, расмийлаштирилган ҳужжатга кўра ҳаракат қилишни маъқул кўрган ва янги чақалоқни музлатгичга жойлаштиришган”, дейди Кабдула.
Унинг сўзларига кўра, шифокорларнинг бундай қилишига тўлдирилган ҳужжатга тузатиш киритиб бўлмаслиги ҳам сабаб бўлган.
Ҳозирда гумонланувчилар ҳибсга олинган ва тергов ҳаракатлари давом этяпти. Тергов Қозоғистон Жиноят кодексининг “Қотиллик” моддаси бўйича ўтказиляпти. Гумонланувчиларга 20 йил қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь