Шифокорлар Навальнийни жонлантиришга ярим соатдан кўп ҳаракат қилди – “Интерфакс”
Олам
−
17 Февраль
8592Шифокорлар ярим соатдан кўпроқ вақт давомида Алексей Навальнийни жонлантиришга ҳаракат қилишди. Бу ҳақда “Интерфакс” ёзмоқда.
“Тез ёрдам бригадасининг келиш вақти етти дақиқадан камроқ вақтни олди. Шифокорлар икки дақиқада беморни кўриш учун колония ҳудудига етиб келишди. Воқеа жойига етиб келган шифокорлар колония шифокорлари томонидан кўрсатилган реанимация тадбирларини давом эттирди. Ва улар ярим соатдан кўпроқ вақт сарфлашди. Бироқ бемор вафот этди”, дейилади хабарда.
Шундай қилиб шифокорлар Навальнийнинг ўлимини тасдиқлашди.
Эслатиб ўтамиз, 16 февраль куни Россия Федерал жазони ижро этиш хизмати Ямал-Ненец автоном округи бошқармаси Навальний Харп қишлоғидаги махсус режимли колонияда вафот этганини маълум қилди.
Таъкидланишича, мухолифатчи қамоқда ўзини ёмон ҳис қилган ва тез орада вафот этган. Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путинга Навальнийнинг ўлими ҳақида хабар берилганини айтди.
Алексей Навальнийнинг матбуот котиби Кира Ярмиш эса сиёсатчининг шериклари унинг ўлими ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслиги ҳақида баёнот берди. Унинг сўзларига кўра, Навальнийнинг адвокати Харпга етиб борган.
LiveБарчаси