Шифокорга бориш шарт бўлган бош оғриғи турлари айтилди 

Саломатлик

image

Оғир ёки такрорий бош оғриғи кузатилса, жиддий патологияларни истисно қилиш учун дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак. Бу ҳақда невролог Надежда Бояринова маълумот берди. 

Унинг фикрига кўра, мутахассисга ўз вақтида ташриф буюриш мия шиши каби ташхисларни истисно қилишга ёки инсульт хавфини бартараф этишга ёрдам беради. 

“Қоидага кўра, инсоннинг ўзи бош оғриғининг сабабларини аниқлай олмайди, ҳатто кўпчилик буни қилишга ҳаракат ҳам қилмайди, балки оғриқни турли хил оғриқ қолдирувчи воситалар билан бостиришади, бу мутлақо нотўғри, чунки касалликларга ўз вақтида тўғри ташхис қўйиш учун қимматли вақтни йўқотиш мумкин”, дейди у. 

Шу билан бирга, шифокорга боришни кечиктириш миянинг кенг миқёсли шикастланишига ва жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. 

Бояринова неврологга ташрифни кечиктириш мумкин бўлмаган ҳолатларни санаб ўтди: агар бош ойига бир неча марта оғриса, кўнгил айниши, қайт қилиш, кўриш қобилияти ёмонлашиши, нутқнинг бузилиши ва ҳаракатларни мувофиқлаштириш кузатилса. Бундан ташқари, агар оғриқ уйқуга халақит берса, шифокорга мурожаат қилиш керак, бу ўсманинг аломати бўлиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

395

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг