Шифокор дорихонадан дори воситаларини тайинлаш учун рағбатлар олишига тақиқ қўйилади

Жамият

image

Тиббиёт ходимлари томонидан ҳужжатларни сохталаштирганлик учун жавобгарлик жорий этилади. Бу Президентнинг 2019 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси фармацевтика тармоғида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида келтириб ўтилди.

Ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2020 йил 1 майга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳасини киритади:

•  дори воситаларига рецептлар ёзиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган талабларни бузганлик, шу жумладан, кучли таъсир қилувчи моддалар ва прекурсорлар рўйхатига киритилган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, дори воситаларини олиш ҳуқуқини берувчи рецептларни ёки бошқа ҳужжатларни сохталаштирганлик учун тиббиёт ходимлари ва бошқа шахсларга нисбатан маъмурий ва жиноий жавобгарликни жорий этади;

•  тиббиёт ходимлари томонидан муайян дори воситаларини тайинлаш ва бериш учун фармацевтика ташкилотлари ва дорихоналардан молиявий мукофотлар ёхуд моддий ёки номоддий кўринишдаги ҳар қандай бошқа рағбатлар олишига тақиқ қўйиш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

93

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг