Шерзод Шерматов ҳам Президент топшириғини бажарди

Жамият

image

Халқ таълим вазири Шерзод Шерматов 25 март куни Тошкент шаҳар, Олмазор туманидаги 22-сонли умумий ўрта таълим мактаб кутубхонасига китоблар совға қилди, дея хабар берди вазирлик матбуот хизмати.

Вазир ўзи таҳсил олган ўқув муассасасига совға қилган китоблар асосан, ўғил-қизлар маънавиятини юксалтирувчи адабиётлардан, яъни қизиқарли эртак, шунингдек, ўзбек ва жаҳон адабиёти намуналаридан иборат.

19 март куни Президент раҳбарлигида  ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, китобхонликни тарғиб қилиш масалалари атрофлича муҳокама қилинган эди.

Йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш борасида “Ҳар бир раҳбар ўзининг шахсий кутубхонасидан ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилса, бу яхши ташаббус бўлиб, китобхонликни ривожлантириш билан фарзандларимиз тарбиясига ижобий таъсир кўрсатади”, дея таъкидлаган эди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани Какайди қўрғонидаги 5-мактаб кутубхонасига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов Ноширлик-матбаа фаолияти соҳасида мутахассисларни тайёрлаш касб-ҳунар коллежи кутубхонасига китоблар совға қилгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Шерзод Шерматов кутубхона китоб

Баҳолаганлар

21

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг