Шерзод Қудбиевга яна бир вазифа юкланди

Жамият

image

Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Давлатович Қудбиевга Фискал институт ректори вазифасини бажариш юклатилди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинган.

Маълумот учун, Шерзод Қудбиев 1981 йилда Фарғона вилоятида туғилган. 2003 йилда Фарғона политехника институтини тамомлаган.

2016 – 2018 йилларда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманига ҳокимлик қилган. 2018 – 2020 йилларда Меҳнат вазири лавозимида фолият юритган. 2019 йил август ойи охирида Президентнинг маслаҳатчиси этиб тайинланган. 2020 йилдан бошлаб Давлат солиқ қўмитасига раислик қилиб келмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

628

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг