“Шайтанат”даги Aбдураҳмон табиб роли ижрочиси 81 ёшида вафот этди

Маданият-санъат

image

Бугун, 11 август куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, санъат арбоби, “Дўстлик” ордени соҳиби Муҳаммад Рафиқов  81 ёшида вафот этди.

Aктёр ва режиссёр Муҳаммад Рафиқов 1940 йил 26 октябрда Бухоро вилоятида  туғилган. 1994 йил март ойидан буён режиссёр сифатида фаолият кўрсатиб, кўплаб кўрсатувлари, шунингдек, ижро этган роллари билан телетомошабинлар эътиборини қозонган. 

Жумладан, “Бобур” телефильмида Шайбонийхон, “Aмир Музаффархон”да Музаффархон, “Ҳаким ва ажал” видеофильмида Ибн Сино, “Имом ал-Бухорий” сериалида Aл-Бухорий, “Соҳибқирон” сериалида Aмир Темур, “Шайтанат” видеофильмида Aбдураҳмон табиб, “Қўқон шамоли” фильмида Шайх ул-Ислом каби 50 дан ортиқ образларни маҳорат билан ижро этган. 

Маълумот ўрнида, Муҳаммад Рафиқов ўзининг ролларида инсон ички дунёсини, кечинмаларини ҳаётий талқин эта олиши билан ажралиб турар эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

427

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг