Тошкентда фуқаро 3 кгдан зиёд гиёҳвандлик моддаси билан қўлга тушди
Жамият
−
03 Июнь 2019 7779 1 дақиқа
Жорий йилнинг 30 май куни “Қорадори-2019” кенг қамровли тадбири ўтказилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Тадбир доирасида, Тошкент шаҳар Сергели тумани 8-даҳасида жойлашган автобуслар бекати олдида, Яшнобод туманида яшовчи 49 ёшли Д.С. қўлида бўлган пакетда 3 кг. 147 гр. “марихуана” гиёҳвандлик моддасини олиб кетаётган вақтида қўлга олинди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
БарчасиБайден ва унинг рафиқаси ҳужумга учради
11 Ноябрь
Пашинян Туркияга борди
11 Ноябрь