Бектемирнинг илк рақиби номи маълум бўлди
Спорт
−
06 Июнь 2019
4317Аввалроқ, ўзбекистонлик боксчи Бектемир Мелиқўзиев жорий йилнинг 13 июнь куни профессионал боксда ўз дебютини нишонлаши ҳақида хабар қилган эдик.
Айни пайтга келиб, ўзбек боксчисига қарши жанг қиладиган боксчи номи ҳам эълон қилинди. Бектемир ўша куни Калифорнияда аргентиналик Мартин Фидел Риосга қарши 6 раундлик жангда рингга кўтарилади.
Маълумот учун, 27 ёшли Риос шу кунгача проф боксда 46 та жанг ўтказган ва уларнинг 23 тасини ўз фойдасига ҳал қилган (13 та нокаут). 19 та жангда мағлубият аламини тотиб кўрган (4 та нокаут). Яна 4 та жангда дурангга эришган. Қайд этиш лозимки, у ўз вақтида бошқа бир ўзбек боксчиси Азизбек Абдуғофуровга қарши ҳам жанг ўтказган ва мағлуб бўлган.
Ушбу жанг Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби, Осиё чемпиони ҳисобланган Бектемир учун профессионал боксдаги биринчи баҳс бўлади.
LiveБарчаси