Бокс бўйича Олимпиада-2020 саралаш турнирлари санаси ва манзили тасдиқланди
Спорт
−
31 Август 2019
6919Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) бокс бўйича Олимпиада-2020 учун жаҳон ва қитъалар бўйича ўтказиладиган квалификацион турнирларнинг манзили ва санасини эълон қилди.
Унга кўра, Осиё ва Океания учун квалификацион саралаш турнири 2020 йилнинг 3-14 февраль кунлари Хитойнинг Ухан шаҳрида бўлиб ўтади. Африка қитъаси учун худди шундай саралаш мусобақаси 20-29 февраль кунлари Сенегалнинг Дакар шаҳрида ташкил этилади.
Европа саралаш турнирига 13-23 март кунлари Англиянинг Лондон шаҳри мезбонлик қилса, Америка қитъаси боксчилари учун турнир 26 мартдан 3 апрелга қадар Буэнос-Айрес (Аргентина) шаҳрида ўтказилади.
Шунингдек, 13-24 май кунлари Франция пойтахти Париж шаҳрида қитъавий саралаш мусобақаларидан ўта олмаган боксчилар учун қўшимча жаҳон квалификацион турнир ташкил этилади.