Кимлар якуний мактаб имтиҳонларидан озод қилинади?
Фойдали
−
10 Ноябрь 2019 12131 1 дақиқа
Ўқувчиларни имтиҳонлардан озод қилиш ҳуқуқини берадиган касалликлар рўйхати кенгайтирилди. “Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисида”ги низомга тегишли қўшимчалар киритилди.
Шу тариқа, мактаб ўқувчиларини якуний давлат аттестациясидан озод қилиш ҳуқуқини берувчи бошқа 55 та касалликдан ташқари, яна қуйидаги 4 та касалликда улар имтиҳонлардан озод қилинадилар:
• муковисцидоз, аралаш шакли, оғир тури (касаллик коди Е84);
• плеврит (J90-K94);
• носпецифик ярали колит (зўриқиш даври, К51);
• жигар пиррози (декомпенсация даври, К74.6).
Низомга мувофиқ халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган фан олимпиадаларида, спорт мусобақаларида, турли кўрик-танловларида битирувчиларнинг иштироки бевосита якуний аттестация даврига тўғри келса, битирувчи шу кунлардаги якуний аттестациядан озод этилади.
Live
БарчасиСомалида самолёт Ҳинд океани қирғоғига қўнди
10 Февраль
Хитойда гуманоид робот инсонга ҳужумга қилди
10 Февраль