“Ювентус” - “Интер” ўйини 9 март куни бўлиб ўтади
Спорт
−
03 Март 2020
4179Италия А серияси навбатдаги туридан ўрин ўрин олган “Ювентус” - “Интер” жамоалари ўртасидаги учрашув коронавирус сабаб 13 май кўчирилгани ҳақида хабар берган эдик.
Ушбу жамоалар ўртасидаги баҳс жорий йилнинг 9 март куни бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар берди.
Қайд этилишича, А серия ва Италия футбол федерацияси ўртасида тегишли шартнома тузилган. 26-турнинг қолдирилган барча учрашувлари шу йилнинг 7-9 март кунлари бўлиб ўтади.
Шунингдек, “Ювентус” стадионига кириш қоидаларини қаттиқ назоратга олди. Италия кубоги 1/2 финал босқичи жавоб учрашувидан ўрин олган “Ювентус” - “Милан” жамоалари ўртасидаги ўйинни томоша қилиш учун, мухлислар яшаш жойидан берилган гувоҳнома орқали стадионга киритилади.
Жаҳонгир Сотволдиев