Паралимпиадага йўлланмалар қўлга киритилди
Спорт
−
16 Сентябрь 2019
2994Лондон шаҳрида пара-сузиш бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Келаси йили Токиода бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинларига йўлланма берадиган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам муносиб иштирок этиб, саккизта медал ва 3 та Паралимпиада лицензиясини қўлга киритди.
Ўзбекистон вакилларидан Рио-де-Жанейра паралимпиадасининг икки карра совриндори Шоҳсанам Тошпўлатова 1 тадан олтин ва бронза медалларини терма жамоа ғазнасига келтирган бўлса, Ислом Асланов 3 та кумуш медалини қўлга киритди. сазовор бўлди.
Жаҳон чемпионатида совриндор бўлган ўзбекистонлик спортчилар:
Олтин:
Шоҳсанам Тошпўлатова – 1 та
Кумуш:
Ислом Асанов – 3 та
Фирдавс Мусабеков – 1 та.
Бронза:
Нигора Мирзоҳидова – 1 та
Музаффар Турсунхўжаев – 1 та
Шоҳсанам Тошпўлатова – 1 та.
Халқаро Паралимпия қўмитасининг низомига кўра, жаҳон чемпионатида олтин ва кумуш медални қўлга киритган спортчилар Токио-2020 Паралимпиадаси йўлланмасига эга бўлишарди. Шу тариқа ушбу жаҳон чемпионатида Шоҳсанам Тошпўлатова, Ислом Асанов ҳамда Фирдавс Мусабеков Токио-2020 Паралимпиадаси йўлланмасига эга бўлди. Қолган спортчилар эса Паралимпиада йўлламасининг қимматли рейтинг очколарини жамғарди.
Токио Паралимпиадасининг регламентига кўра, мусобақага йўлланма олган ҳар бир иштирокчи 4 та масофада баҳс олиб бориш имконияти эга. Шу тариқа Токио-2020 Паралимпиадасига йўлланма олган спортчиларимиз сони 7 нафарга етди.
LiveБарчаси