Россиялик спортчиларга 2024 йилги Олимпиада ўйинларида қатнашиш ҳуқуқи берилди
Спорт
−
09 Декабрь 2023
6684Халқаро Олимпия Қўмитаси (ХОҚ) россиялик ва беларуслик спортчиларга 2024 йилги Париж Олимпиада ўйинларида нейтрал мақом остида иштирок этишга рухсат берилиши ҳақида қарор чиқарди.
Кеча, 8 декабрь куни ХОҚ веб-сайтида эълон қилинган баёнотга кўра, ташкилот Ижроия қўмитаси Россия ёки Беларусь паспортига эга бўлган якка тартибдаги нейтрал спортчилар саралаш мусобақаларини якунлаган тақдирда белгиланган шартлар асосида Олимпиадада қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади.
Қарор жисмоний шахсларга тааллуқли бўлиб, Олимпия Қўмитаси россияликлар ва беларуслар ўйинларда жамоавий спорт турлари бўйича иштирок этмаслиги ҳақида қарор чиқарди. Шунингдек, Москванинг Украинага қарши ҳарбий кампаниясини "фаол қўллаб-қувватлаган" ҳар қандай спортчи ёки бошқа шахслар ҳам бу тақиқдан бебаҳра қолмади.
Яъни, Россия ёки Беларусь ҳарбий ёки миллий хавфсизлик идоралари билан шартнома тузган спортчилар ва ёрдамчи ходимларга Олимпиада ўйинларига кириш ёки мусобақада қатнашиш тақиқланган. Бундан ташқари, барча якка тартибда бўлган нейтрал спортчилар халқаро федерациялар томонидан белгиланган антидопинг талабларига жавоб бериши керак.
Шунингдек, қўмитанинг Россия ва Беларусь давлатлари ва ҳукуматларига нисбатан санкциялари Париж ўйинларигача ўз кучида қолади. Бу икки давлатнинг байроғи, мадҳияси ёки бошқа миллий идентификаторларини бирон бир расмий жой ёки тадбирда намойиш этилишига йўл қўйилмайди. Россия ва Беларусь ҳукумати амалдорлари ўйинларга таклиф қилинмайди ва аккредитациядан ўтказилмайди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг ёз фаслида Россиялик спортчи Польшада ҳибсга олингани ҳақида маълумот берган эдик.
LiveБарчаси