“Чалғитувчи рақамлар”. Янги вирусга қанча одам чалингани маълум бўлди
Олам
−
18 Январь 2020
8895Хитойда пайдо бўлган коронавирус билан касалланганлар сони расмий маълумотларга қараганда анча юқори бўлиб чиқмоқда. Бу ҳақда олимлар хулосасига асосланиб “Интерфакс” хабар бермоқда.
Касаллик лаборатория томонидан 45 та ҳолатни қайд этган, аммо британиялик олимларнинг таъкидлашича, вирус, аслида, 1700 кишида аниқланган. Бу маълумот Лондон Империал коллежи қошидаги Юқумли касалликларни таҳлил қилиш маркази тадқиқотларига асослангани айтилмоқда.
Маълумот ўрнида: Жорий йилнинг декабрь ойида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус аниқланди. Кейинчалик бунинг ортидан икки киши ҳалок бўлгани маълум қилинди. Кейинчалик вирус Таиланд ва Японияда ҳам тарқалгани қайд этилди.
Олимларнинг таъкидлашича, касаликка чалинганларнинг аниқ сонини беришнинг иложи йўқ. Аммо улар вируснинг йўқиш йўлларини ўрганиш устида бош қотиришмоқда. Уханб шаҳрида 19 миллион аҳоли яшайди. Ушбу шаҳарга ҳар куни 3400 киши келиб-кетади. Тадқиқотчилар ушбу рақамларга асосланиб, 177 кишини коронавирусга чалинганини аниқлашган.
Хитой ҳукуматининг расмий маълумотига кўра, мазкур вирус одамдан одамга юқиш ҳолати ҳали кузатилмаган.
Сарвар Анвар ўғли