Ортиқхўжаевдан беморларга илтимос: “Кўпроқ юринг”
Жамият
−
12 Август 2020
10147Хабарингиз бор, Тошкентдаги “Ўзэкспомарказ” павильонлари коронавирусга чалинган беморларни даволаш ва тақсимлаш марказига айлантирилган. Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг бир оёғи кар куни ушбу марказда. Ҳоким куни кеча яна бир бор марказга бориб, беморлар холидан хабар олди. Улар билан суҳбатлашди ва кўпроқ очиқ ҳавода юришни тавсия қилди.
Ушбу марказга жойлаштирилган фуқаролардан бири Ортиқхўжаевга шароитлар ҳақида гапираркан, ташқаридан ёки уйдан бирор нарса буюртма қилишга эҳтиёж йўқлиги, таомлардан мамнун эканларини айтади.
“Ўзим бозорда савдо қилардим, уч ойдирки, даромадим йўқ. Шифохонага бормайман дегандим. Бу орада маҳаллага ҳам ёрдам сўраб чиқдим. Келиб кўрдимки, шароитлар жуда зўр, ҳеч ким қўлимизга қарамади, пул сўрамади”, дейди даволанаётган аёл.
Ортиқхўжаев улар билан мулоқот қиларкан, бугунгача коронавирус беморларини даволаётган энг замонавий шифохоналарда ҳам йўлга қўйилмаган, аммо ҳар қандай касалликни даволашда энг муҳим восита бўлган жисмоний фаоллик – кўпроқ пиёда юришни илтимос қилди.
“Эрталаб саҳар туриб юринглар, ҳаракат қилинглар. Кўпроқ юрасизлар, бунга рухсат бор. Юрмасангиз бу касалликни енгга олмайсиз. Мен ҳам ўзимни асраш учун ҳар куни 10 км юраман. Қўрқмаслик керак, касалликда энг ёмони ҳам қўрқув”, дейди Ортиқхўжаев.
LiveБарчаси