Тошкентдаги жанжал юзасидан жиноят иши очилди
Жамият
−
15 Август 2019
11344Аввалроқ, Тошкентда тез ёрдам хизмати шифокори ва ҳайдовичиси эркакни калтаклагани ҳақида хабар берган эдик.
Мазкур видео бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий маълумот бериб, тез ёрдам машинаси вазирлик тизимига кирмаслигини билдирди.
Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг маълум қилишича, воқеа кеча, 13 август куни Чилонзор тумани Кичик ҳалқа йўлида юз берган. Ҳодиса Чилонзор тумани 4-сонли ИИБ томонидан кўриб чиқиляпти.
Хусусий клиникалардан бирига тегишли Hyundai русумли тез ёрдам машинаси КХЙда ҳаракатланиб кетаётганда Spark автомобили билан бир-бирига йўл бермаслиги оқибатида ўзаро жанжал чиққан.
Spark ҳайдовчиси машинасидаги арра билан тез ёрдам шифокори ва ҳайдовчисига тан жароҳати етказган. Шунингдек, мазкур жанжалда Spark эгаси тез ёрдам ҳайдовичиси ва шифокори томонидан калтакланиб, тан жароҳати олган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилди.