Порахўр декан 12 йилга “кесилиши” мумкин
Олам
−
08 Октябрь 2019
7313Тожикистон Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши кураш агентлиги ходимлари Республика Иқтисодиёт ва молия университетининг Иқтисодиёт ва бизнес факультети декани Имомали Шералиевни ҳибсга олди.
Коррупцияга қарши кураш агентлигининг расмий веб-сайтига кўра, Шералиев пора олганликда гумон қилинмоқда.
Жорий йилнинг сентябр ойида Шералиев республика фуқаросига (исми кўрсатилмаган) уни ўқув йилини четлаб ўтиб, университетнинг иккинчи курсига олиб киришга 19 минг сомоний (2,56 минг доллар) талаб қилган. Декан талаб қилинган миқдорни олгач, пулни сарфлади, лекин у фуқарони университетга жойлаштирмади.
Натижада, талаба ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилди.
Шералиевга нисбатан Тожикистон Жиноят кодексининг 247-моддаси 4-қисм "б" банди ("Қасддан фирибгарлик") бўйича жиноий иш қўзғатилган. Декан 12 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
Aввалроқ, шу йилнинг март ойида, пора олганликда гумон қилиниб, 22 та абитуриентни университетга ноқонуний равишда қабул қилган Исломшунослик факультети декани ва Республика Ислом Институтининг синов маркази ходими ҳибсга олинган эди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь