COVID-19. Тожикистонлик футболчилар голни ўзгача усулда нишонлай бошлади (видео)
Спорт
−
21 Апрель 2020
10114Тожикистон футбол мусобақалари давом этаётган дунёнинг бешта давлатидан бири ҳисобланади. Айни дамда жаҳоннинг қолган давлатларида коронавирус пандемияси туфайли миллий чемпионатлар тўхтатилган.
Футбол бўйича Тожикистон чемпионати давом этяпти, аммо стадионларга мухлислар қўйилмаяпти. Ўйинларни томоша қилишга тақиқ қўйилган.
Бу манзарадан тожикистонлик футболчилар тушкунликка тушмади. Улар ўз ўйинлари орқали хорижлик ҳамкасбларини қўллаб-қувватлашнинг ўзгача усулини топишди. Яъни, ҳар гал гол киритилганда, кафтларини очиб, улар ҳақига дуо қилишди.
“Биз сиз ва бутун дунё учун дуодамиз!”, деди футболчилардан бири.
Айни дамда Беларусь, Автралия, Ангола, Бурунди, Туркманистон каби давлатларда футбол мусобақалари давом этмоқда.
LiveБарчаси