ТИВ ўзбекистонликларни яна бир бор огоҳлантирди

Олам

image

Ўзбекистон ТИВ Хитойга боришни режалаштираётган ва хорижда бўлиб турган ўзбекистонликларни эҳтиёт чораларини кўришга яна бир бор чақирди.

Ўзбекистоннинг Хитой Халқ Республикасидаги Элчихонаси берган маълумотга кўра, Хитой расмий идоралари Ухань шаҳрида (Хубей провинцияси) тарқала бошлаган пневмония вирусининг (коронавируснинг) янги шаклидан 2020 йил 20 январь ҳолатида жами 4 кишининг вафот этганини хабар қилган.

Маълумотларга кўра, Хитойнинг масъул идоралари Ухань шаҳрида 136 нафар янги касалланиш ҳолатини аниқлаган. Пекин ва Шенчжен шаҳарларида ушбу вирусга чалинганлар илк бор тасдиқланди. Хитойнинг Гонконг махсус маъмурий ҳудудида ҳам 90 дан ортиқ касалланиш ҳолати рўйхатга олинган.

Янги коронавирусни юқтирганлар Таиланд, Япония ва бошқа давлатларда ҳам аниқланган. Вьетнам ва Сингапурда айрим беморларнинг ушбу вирус билан касалланганлиги гумон қилинган.

“Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти хориждаги бўлиб турган ёки чет элга, хусусан, Хитойга боришни режалаштираётган ватандошларимизни зарурий эҳтиёт чораларини кўришга чақиради ва Хитой ҳудудидаги Ўзбекистон фуқароларига зарурат туғилган ҳолатларда мамлакатимизнинг Пекин шаҳридаги Элчихонасига (Хитой, Мўғулистон, Шимолий Корея ва Филиппин) +8610-6532-6305 телефон рақами орқали ҳамда Шанхай шаҳридаги Бош консулхонасига (Шанхай шаҳри, Анхой, Чжэцзян, Цзянси, Цзянсу, Хунань ва Фуцзянь провинциялари)+8621-6307-1896 телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини еслатиб ўтади”, дейилади хабарда.

Сарвар Анвар ўғли


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ТИВ

Баҳолаганлар

161

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг