Расман: Токио-2020 бир йилга қолдирилди
Спорт
−
24 Март 2020
6715Япониянинг пойтахти Токио шаҳрида 2020 йилда ўтиши режалаштирилган навбатдаги Олимпиада ўйинлари коронавирус пандемияси сабаб 1 йилга кечиктирилди.
Маълумотларга кўра, Япония Бош вазири Синдзо Aбэ Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) раиси Томас Бах билан бу борада келишувга эришган.
Жорий йилнинг 20 март куни Олимпия машъаласи Грециядан Япониянинг шимоли-шарқий Мияги префектурасига ишончли тарзда етказилган, эстафета 26 март куни Фукусима префектурасидаги футбол машғулот марказида бошланиши керак эди.
Японияда коронавирусга 1151 одам чалинди. 215 бемор шифо топган бўлса, 41 киши вафот этди.