Буюк Британия ЕИдан чиқди. Бунинг Ўзбекистонга қандай таъсири бор?
Таҳлил
−
01 Февраль 2020
11018Буюк Британия бугундан эътиборан расман Европа Иттифоқи аъзоси эмас. Энди ўртада қуйидагича саволлар пайдо бўлади:
Бир қанча давлатлар бу иттифоққа қўшилишга жон жаҳди билан интилаётган бир пайтда нега Буюк Британия иттифоқдан чиқишни хоҳлаб қолди? Энди нима бўлади? Битания иқтисодиёти ортга кетадими ёки аксинчами? Ва сўнгги савол бу жараён ўзбекистонликларга қандай таъсир қилади?
Авваламбор Европа Иттифоқи билан қисқача танишиб олсак. Иттифоқ 1957 йилда Европа Ҳамжамияти сифатида ташкил этилган. Ҳозирда унга 27 давлат аъзо. Европа Иттифоқи асосан иқтисодий-сиёсий иттифоқ саналади. Унга аъзо давлатар ўзаро эркин савдони амалга ошира оладилар, шунингдек, иттифоққа аъзо давлатларнинг фуқаролари Иттифоқ бўйлаб яшаш ва ишлаш ҳуқуқига эгалар. Яъни хеч қандай чегара тушунчаси йўқ. Сиёсий жиҳатдан Иттифоқ давлатлари доимий тарзда бир бирларини қўллаб-қувватлаб келишади.
Шундай экан, нега Буюк Британия бундай яхши иттифоқдан чиқиб кетмоқда?
Гап шундаки, Иттифоқни бир қанча яхши жиҳатлари бўлгани билан унинг Британия учун ёмон тарафи ҳам бор. Масалан, Британия Иттифоққа аъзо давлат сифатида Яқин Шарқ ва Африкадан Европага келган қочқинларни қабул қилиб, уларга уй-жой бериши керак эди. Бу эса хафвсизликка жиддий таҳдид сифатида қаралган. Шундай вақтларда мамлакатда терактлар сони кўпайгани ҳам парламентни бу масалада яна бир бор ўйлаб кўришга ундади.
Яна бир катта сабаблардан бири Буюк Британия ўзининг “Буюк”лигини ёқотиб қўяётгани эди. Бир қанча иқтисодий ва сиёсий масалаларда эркин ҳаракат қилолмаслиги уни ана шундай қарорга келишга мажбур қилди.
Энди нима бўлади?
Ҳозирча Иттифоқ ва Буюк Британия ўртасида имзоланган шартномалар 2021 йил январь ойигача ўз кучида қолади. Бу 11 ой давомида Британия парламенти Брексит (Brexit-British Exit)дан кейин иқтисодий, сиёсий ва чегараларга оид шартномаларни қайта кўриб чиқади.
Британиянинг Тошкендаги консуллиги QALAMPIR.UZ нашрига хабар беришича, мамлакат Иттифоқни тарк этгандан сўнг АҚШ, Австралия, Япония, Янги Зеландия ва бошқа мамлакатлар билан Канада услубидаги эркин савдо келишувини тузади.
Шунингдек, Қироллик Осиё ва Африкадаги ривожланаётган мамлакатларни иқтисодиётига кўмак беришни назарда тутадиган лойиҳаларда фаол бўлмоқчи.
Бу ўтиш даврида Буюк Британия Европа Иттифоқига аъзоликнинг барча афзалликларини сақлаб қолади: ҳаракатланиш эркинлиги, роуминг учун қулай тарифлар ва чегара пунктларида Европа ичидаги махсус йўлаклардан фойдаланиш шулар жумласидандир.
Ўзгаришлар Довер каби паром портларига ва аэропортларга таъсир қилмайди. Ўзаро тиббий имтиёзлар ва бизнес қоидалари давом этади.
Брексит ўзбекистонликларга қандай таъсир қилади?
Биринчи галда чегара тизимидаги ўзгаришлар туфайли ўзбекистонликлар учун виза олиш масаласи қийинлашиши мумкин.
Сиёсий тамондан Ўзбекистон эндиликда Буюк Британияга мутлақо алоҳида давлат сифатда қарайди, яъни сиёсий келишувлар ва шартномаларда Европа Иттифоқи таъсири камаяди.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, Брексит Европа Иттифоқи ва Буюк Британия муносабатларига салбий таъсир қилмаслигига икки тамон ҳукуматлари астойдил ҳаракат қилади.
Бош вазир Борис Жонсон эса Буюк Британияни аввалги “Буюклигига” қайтариш йўлида ўз режаларини амалга оширишга аллақачон киришиб кетган.
Нуруллоҳ Шарипов
LiveБарчаси