Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан мулоқоти бошланди
Жамият
−
11:09 1629 1 дақиқа
“Кўксарой” қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан мулоқоти бошланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Маълум қилинишича, Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги студиялардан учрашувда 60 мингдан зиёд ёшлар вакиллари иштирок этмоқда.
Давлат раҳбари йиғилганларни самимий қутлаган.
“Юртимиздаги 22 миллиондан зиёд ёшларимиз тимсолида биз жуда катта иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий кучни кўрамиз”, деган Президент.
Ҳар бир вазир, ҳоким, олийгоҳ ректори, техникум, мактаб директори ва бошқа масъуллар ҳудудидаги ёшларни тил ва касб-ҳунар ўрганиши, спорт билан шуғулланиши, ғоя, лойиҳа ва стартапига кўмак бериб, уларни ўстириши, ишли ва даромадли қилиб, бирорта ёшни эътиборсиз қолдирмасликка янада катта масъулият билан ёндашиб ишлаши лозимлиги қайд этилган.
Live
Барчаси