Шавкат Мирзиёевнинг Россияга қачон ташриф буюриши маълум бўлди
Жамият
−
25 Апрель 2019
9163Жорий йилнинг 24 апрель куни Москва шаҳрида Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг XX йиғилиши бўлиб ўтди.
Finanz нашри тарқатган хабарга кўра, тадбир Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири Ботир Хўжаев ҳамда Россия Федерацияси иқтисодий ривожланиш вазири Максим Орешкин бошчилигида ўтказилган.
Маълум бўлишича, сўнгги икки йилда Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 20 фоизга ўсди. Қайд этиш жоиз бу МДҲ давлатлари орасидаги энг юқори кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.
Россия Федерацияси иқтисодий ривожланиш вазири Максим Орешкиннинг таъкидлашича, икки мамлакат Бош вазирлари учрашуви май ойи охирига режалаштирилган. Йил охирида эса Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифини кутилмоқда.
Шу билан бирга, Ўзбекистон иқтисодиёт ва саноат вазири Ботир Хўжаев Россия Федерацияси ва Ўзбекистон ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик мустаҳкамланаётгани ҳамда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ўсиб бораётганини таъкидлади.
"Айниқса, шуни таъкидлашни истардимки, тайёр, қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш ҳажми ўсмоқда, сабаби бу россиялик ҳамкасбларимиз билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Улар ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар билан иш олиб борадиган компаниялардир, бу Россия бозорига юқори сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб беришни таъминлайди", деди Ботир Хўжаев.
Хўжаев, шунингдек, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги қўшма корхоналар сони ортиб бораётганини қайд этди. 2019 йил биринчи чорагида улар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 400тага кўпайган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь