Шавкат Мирзиёевнинг Бакуга ташрифи якунланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Баку шаҳрига амалий ташрифининг тадбирларга бой дастури якунига етди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон етакчиси Бутунжаҳон урбанизация форумининг 13-сессиясида иштирок этиб, шаҳарларни барқарор ривожлантириш ва шаҳарсозлик сиёсатини такомиллаштиришга қаратилган қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди.

Форум доирасида Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич ҳамда БМТнинг Аҳоли пунктлари бўйича дастури ижрочи директори Анаклаудия Россбах билан учрашувлар бўлиб ўтди.

Ташриф тадбирлари якунлангач, давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

Баку халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Озарбайжон маданият вазири Одил Каримли ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Баку

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг