Шавкат Мирзиёев жорий йил охиригача Қозоғистонга боради
Жамият
−
17 Ноябрь 2021
2769Бугун, 17 ноябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Оқўрда Матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат чоғида давлат раҳбарлари Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шерикликни икки томонлама кун тартибининг барча спектрлари бўйича янада ривожлантириш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашдилар.
Савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, сармоявий ҳамкорликни кучайтириш, шунингдек, саноат, машинасозлик, транспорт-логистика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга устувор аҳамият берилган.
Кўп қиррали Қозоғистон-Ўзбекистон муносабатларига амалий туртки бериш мақсадида Президентлар жорий йил охиригача Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга давлат ташрифини ташкил этиш бўйича келишувга эришдилар.
Шу муносабат билан икки давлат ҳукуматларига бўлажак олий даражадаги музокараларни сифатли мазмун билан ўтказишни таъминлаш топширилди.