Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки президенти билан учрашди

Жамият

−

image

Бугун, 11 ноябрь куни Анталия шаҳрида бўлиб ўтаётган COP31 саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки гуруҳи президенти Ажай Банга билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу етакчи халқаро молия институти билан стратегик шерикликни янада кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилган. Ҳамкорликдаги лойиҳалар портфели қарийб 16 миллиард долларга етган.

Декабрь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Халқаро тараққиёт уюшмаси маблағларини ўрта муддатли ўрганиш бўйича форумга тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинган.

Ўсиш ва иш ўринларини яратиш дастурини амалга ошириш, шериклик бўйича янги Мамлакат дастурини тайёрлаш, инфратузилмага хусусий инвестицияларни жалб қилиш, хусусийлаштириш ҳамда сув хавфсизлигини таъминлаш каби масалалар ҳамкорликнинг устувор йўналишлари сифатида белгилаб олинган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг