Шавкат Мирзиёев Япониянинг янги Императорига табрик йўллади
Жамият
−
01 Май 2019
3781Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Япониянинг бир юз йигирма олтинчи Императори сифатида тахтга ўтиргани муносабати Япония Императори Нарухитога самимий қутловлар ва энг эзгу тилаклар битилган мактуб йўллади.
Давлат раҳбари ўз мактубида Нарухитонинг “Рейва” деб ном олган ҳукмронлик даврида Япония барқарор ва уйғун ривожланишига, мамлакатнинг жаҳондаги етакчи ўрни янада мустаҳкамланишига ишонч билдирди.
“Умид қиламанки, Сизнинг кўмагингиз билан Ўзбекистон-Япония стратегик шериклигини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш борасидаги аниқ мақсадга йўналтирилган биргаликдаги саъй-ҳаракатлар давом эттирилади”, деб таъкидлаган Президент ўз қутловида.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь