Шавкат Мирзиёев Японияга етиб борди
Жамият
−
17 Декабрь 2019
6763Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 декабрь куни Японияга расмий ташриф дастуридаги биринчи манзил – Нагоя шаҳрига келди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тюбу халқаро аэропортида Шавкат Мирзиёевни Япония расмий доиралари вакиллари кутиб олди.
Япония – Ўзбекистоннинг стратегик шериги. Бундан 28 йил муқаддам – 1991 йил декабрь ойида Кунчиқар мамлакат Ўзбекистон мустақиллигини биринчилардан бўлиб тан олган эди. 1992 йил январь ойида мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилган. Шундан буён дўстлик ва ўзаро ҳамкорлик муносабатлари изчил ривожланиб, мустаҳкамланиб бормоқда.
Ташрифнинг асосий тадбирлари 18 декабрь куни бошланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Нагоя ва Токио шаҳарларида қатор икки томонлама учрашув ва тадбирлар ўтказади.
Нагояда Аичи префектураси ва шаҳар мэрияси раҳбарлари билан музокаралар бўлиб ўтади. Шунингдек, Нагоя университетига ташриф буюриш кўзда тутилган.
Шу куниёқ Япония Бош вазирининг ўринбосари, молия вазири Таро Асо, парламентдаги "Ўзбекистон-Япония" дўстлик лигаси фаоллари ҳамда Япониянинг етакчи компания ва банклари вакиллари билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь