Шавкат Мирзиёев ва Ҳасан Руҳоний телефон орқали ўзаро мулоқот қилди

Жамият

image

Бугун, 6 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

Таъкидланишича, суҳбат аввалида давлат раҳбарлари муборак Рамазон ойи муносабати билан самимий қутловлар алмашиб, бир-бирлари ва дўст халқларимизга коронавируснинг глобал миқёсда тарқалиши билан боғлиқ бугунги мураккаб даврда сиҳат-саломатлик ва фаровонлик тиладилар. Икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, шу жумладан савдо-иқтисодий ва транспорт-коммуникация соҳаларидаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари батафсил кўриб чиқилди.

Президентлар пандемиянинг савдо амалиётлари, иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалга оширилаётган кооперация лойиҳалари, экспорт-импорт юкларининг транзит ташувлари учун салбий оқибатларини камайтириш мақсадида тегишли вазирлик ва идораларга видеоанжуманлар ўтказиб боришни давом эттиришни топширдилар.

Шунингдек, коронавирусга қарши курашишда саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш ва яқиндан ҳамкорлик қилишга, жумладан, ушбу хавфли касалликни профилактика қилиш ва даволаш борасида, аҳоли ва бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича биринчи галдаги чоралар бўйича ахборот ва тажриба алмашишга келишиб олинди.

Мулоқот чоғида халқаро ҳамкорликка оид қатор масалалар кўриб чиқилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ҳасан Руҳоний

Баҳолаганлар

147

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг