Шавкат Мирзиёев Уммонга етиб борди
Ўзбекистон
−
18:35 894 1 дақиқа
Бугун, 16 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Уммон Султонлигига борди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, мамлакат ҳаво ҳудудида давлат раҳбарининг самолётини султонлик Ҳарбий-ҳаво кучларининг қирувчилари кузатиб борган.




Масқат халқаро аэропортида Президентни Уммон султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид ва султонликнинг юқори даражали расмийлари кутиб олган.


Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортган. Етакчилар расмий делегациялар аъзоларини қутлаган ва фахрий қоровул сафи олдидан ўтган.




Аэропортнинг Султонлик терминалида бўлиб ўтган қисқа суҳбатдан сўнг давлат раҳбарлари биргаликда “Ал-Аълам” саройига йўл олган.
Live
Барчаси