Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва шифокорлар ойлигини ошириш учун қўшимча маблағ ажратилишини айтди

Жамият

image

Муаллим ва шифокорларнинг ойлик иш ҳақини босқичма-босқич ошириш учун қўшимча маблағ йўналтирилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев 2022 йил учун солиқ тушумлари ҳамда бюджет параметрлари юзасидан ўтказилган йиғилишда шундай таклиф берди.

Ўқитувчи ва шифокорларнинг ойлик иш ҳақини босқичма-босқич ошириш учун 2022 йилда давлат бюджетидан 350 млрд сўм ажратилади.

Шунингдек, келгуси йилга мўлжалланган давлат бюджети лойиҳасида, ижтимоий йўналишларга, хусусан, таълим ва тиббиёт тизимига 58 триллион сўм ажратилиши кўзда тутилган.

“Таълим ва тиббиёт тизимига ҳеч қачон бундай маблағ ажратилмаган. Халқимиз буни билиши керак. Таълим ва тиббиётга инсон капиталини ривожлантириш учун 58 трлн сўм ажратилади. Ордерга 600 млрд. Бу бизнинг тизимда янгилик. Касалнинг ўзига пул берамиз”, дейди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари мамлакатдаги 10 мингдан ортиқ маҳалланинг ҳар бирига ҳам маблағ берилишини таъкидлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

324

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг