Шавкат Мирзиёев Туркманистонга сафар қилади
Жамият
−
17 Октябрь 2022
5251Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 20-21 октябрь кунлари амалий ташриф билан Туркманистонда бўлади. Бу ҳақда Туркманистон Ташқи ишлар вазири Рашид Мередовга таяниб, “Оrient” нашри хабар берди.
Ташриф доирасида Ашхободдаги Туркманистон-Ўзбекистон музокаралари якунлари бўйича икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон пойтахтидаги “Ашхобод” боғининг очилишига жавоб ҳаракати сифатида Туркманистон пойтахтида “Тошкент” боғи очилади.
Эслатиб ўтамиз, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг давлат раҳбари мақомида Ўзбекистонга илк ташрифи жорий йилнинг 14-15 июль кунлари бўлиб ўтди. Ўшанда Тошкентда ҳукумат ва идоралар даражасида йирик қўшма ҳужжатлар тўплами ҳамда компаниялар ўртасида экспорт-импорт шартномалари имзоланди.
LiveБарчаси