Шавкат Мирзиёев Россияга қачон ташриф буюриши маълум бўлди

Жамият

image

Кеча, 4 февраль куни Қозоғистоннинг Олма Ота шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Россия Федерацияси Бош вазири Михаил Мишустин билан учрашди. Икки Ҳукумат раҳбари Президент Шавкат Мирзиёевнинг март-апрель ойларида Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган расмий ташрифига тайёргарликни муҳокама қилган. Бу ҳақда Россия Бош вазири Матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Биз Ўзбекистон Президентининг Россияга давлат ташрифига тайёргарлик кўрмоқдамиз. Имзо қўйиш учун мустаҳкам ҳужжатлар тўплами ишлаб чиқилмоқда. Биз ҳам бой дастур тайёрламоқдамиз. Давлат ташрифини тайёрлашнинг жуда муҳим босқичи Қўшма комиссиянинг Россия ва Ўзбекистон Ҳукуматлари раҳбарлари даражасидаги иккинчи йиғилиши бўлади. Бу икки томонлама ҳамкорлик кўламини англатади”, дейди Мишустин.

Ўз навбатида, Абдулла Арипов ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг Москвага давлат ташрифига жуда жиддий тайёргарлик кўрилаётганини таъкидлаган.

“Албатта, биз ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Москвага давлат ташрифига жуда жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Ва шуни биламанки, сизнинг кўрсатмангиз бўйича Россия Ҳукуматининг барча бўлинмалари мустаҳкам ҳужжатлар тўпламини самарали тайёрлаш ва имзолашга ҳаракат қилмоқда. Ва бу ерда нафақат вазирлик ва идоралар, балки минтақалар ҳам иштирок этмоқда, биз минтақалар ўртасидаги алоқаларни анча мустаҳкамламоқдамиз”, дейди Ўзбекистон Бош вазири.

Россия Федерацияси Бош вазири Михаил Мишустинга кўра, пандемияга қарамай, 2020 йилнинг 11 ойида ўзаро товар айирбошлаш 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 17 фоизга ўсган ва тахминан 5,3 миллиард долларни ташкил этган. Президентлар эса бу кўрсаткични 10 миллиардга етказиш вазифасини қўйган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1056

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made