Шавкат Мирзиёев Оллоҳшукур Пошшозода билан учрашди

Жамият

image

Аввалроқ, бугун, 14 октябрь куни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашининг еттинчи саммитида иштирок этиш учун Озарбайжонга учиб кетган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бакуга келгач, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан учрашгани ҳақида хабар берган эдик. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 октябрь куни Боку шаҳрида Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозодани қабул қилди. 

Учрашувда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни янада мустаҳкамлаш, конфессиялараро мулоқотни кенгайтириш, таълим ва ёшларнинг маънавий тарбияси масалалари муҳокама қилинди.

Давлат раҳбари бу борадаги халқаро ҳамкорлик даражаси тобора юксалиб бораётганини мамнуният билан қайд этди. 

Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар замонавий хатар ва таҳдидларга қарши самарали курашиш, муқаддас ислом динининг соф қадриятлари ва чинакам инсонпарварлик мақсадларини халқаро ҳамжамиятга етказишга хизмат қилиши таъкидланди.

Кавказ мусулмонлари идораси раиси, ўз навбатида, Ўзбекистон Президентининг ислом оламининг бой меросини ўрганиш ва асраб-авайлаш бўйича ташаббусларини ва бу борада қабул қилинаётган чоралар самарали эканини қайд этди. 

Оллоҳшукур Пошшозода мамлакатлар ва бутун минтақада тинчлик, тотувлик, барқарорлик ва тараққиётни таъминлаш йўлида фаол мулоқот ва ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Оллоҳшукур Пошшозодани қабул қилди

Баҳолаганлар

57

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар