Шавкат Мирзиёев Нагоя мэри билан учрашди
Жамият
−
18 Декабрь 2019
3622Расмий ташриф билан Нагоя шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шаҳар мэри Такаси Кавамура билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Нагоя мэрияси делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи натижасида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон пойтахти Тошкентда Нагоя юқори технологиялар паркини ташкил этиш, иқтисодиёт, саноат, транспорт, таълим, туризм ва бошқа устувор йўналишларда инновацион лойиҳаларни амалга ошириш шулар жумласидан.
2020 йилга мўлжалланган қўшма тадбирлар "йўл харитаси"ни ишлаб чиқишга келишиб олинди.
Учрашув сўнгида Тошкент ҳокимлиги ва Нагоя мэрияси ўртасида Шериклик тўғрисида битим имзоланди.