Шавкат Мирзиёев Мадинаи Мунавварага етиб борди (видео)

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрига етиб борди. Бу ҳақда блогер Хушнудбек Худойбердиев хабар берди.

Ўзбекистон Президентини Саудия Арабистонининг расмийлари кутиб олган. Режага кўра, Президент бу ерда пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) дафн этилган Равзаи Муборакни зиёрат қилади.

Куннинг иккинчи ярмида Президент Шавкат Мирзиёев Жидда шаҳрига келади. Бу ерда олий даражадаги Ўзбекистон-Саудия саммитининг расмий тадбирлари бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига сафари давомида Умра зиёратини ҳам адо этиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

225

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг