Шавкат Мирзиёев кўрсатмасига асосан Томскдаги фожиа бўйича комиссия тузилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кўрсатмасига асосан ёнғин сабабларини ўрганиш, жабрланганлар ва ҳалок бўлган фуқароларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш мақсадида Ҳукумат комиссияси тузилди. Унга қатор вазифалар юклатилди.Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Шунга мувофиқ, ҳалок бўлган фуқаролар ва жабрланганларнинг яқинларига зарур тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилади. Жабрланганлар ва ҳалок бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг жасадини Ватанга олиб келиш бўйича ташкилий чораларни кўрилади. 

Бундан ташқари, Россия мутахассислари билан ҳамкорликда ёнғинни келиб чиқиш сабабларини ўрганилади. Маҳаллий ҳокимият ва ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда вафот этган фуқароларнинг шахсига аниқлик киритиш ва уларнинг оила аъзоларига дафн маросимларини ўтказишда амалий ёрдам кўрсатилади.

Эслатиб ўтамиз: 21 январь куни Томск области, Асино райони, Причулмск аҳоли яшаш пункти, Свобода кўчасидаги бир қаватли ёғочдан қурилган 1/3-уйда ёнғин содир бўлган. Унда 10 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани айтилди.

Ўзбекистон ТИВ томонидан ҳалок бўлганларнинг шахси маълум қилинди.

Сарвар Анвар ўғли


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

87

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг