Шавкат Мирзиёев Хитойга сафарини якунлади
Жамият
−
27 Апрель 2019 5261 1 дақиқа
Бугун, 27 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитойга ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди.
Шавкат Мирзиёев “Бир макон, бир йўл” халқаро форумида иштирок этиш учун 24-27 апрель кунлари амалий ташриф билан Пекин шаҳрида бўлди.
Давлат раҳбарининг Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан учрашувида икки мамлакат ҳамкорлигининг янги истиқболлари белгилаб олинди.
Шунингдек, Беларусь Республикаси Президенти, Тожикистон Республикаси Президенти, Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчи директори, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби, Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раиси билан учрашувлар ўтказилди.
Президент Шавкат Мирзиёев “Бир макон, бир йўл” халқаро форумида иштирок этиб, нутқ сўзлади, минтақавий ҳамкорлик учун долзарб аҳамиятга эга қатор ташаббусларни илгари сурди.
Live
Барчаси