Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга боради
Жамият
−
31 Июль 2024 9127 1 дақиқа
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 7-8 август кунлари давлат ташрифи билан Қозоғистонга боради. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг таклифига биноан 7-8 август кунлари давлат ташрифи билан Қозоғистонда бўлади.
Шунингдек, 9 август куни Остона шаҳрида Марказий Осиё давлат раҳбарларининг олтинчи маслаҳат учрашуви бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Live
Барчаси