Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди

Жамият

image

Бугун, 30 январь - Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуд топган кун. У ҳаёт бўлганда бу йил 83 ёшни қаршилаган бўларди. 

Ўзбекистонда ҳар йили бу санани нишонлаш, марҳумни хотирлаш эзгу анъанага айланган.  

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент шаҳридаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, Биринчи Президент хотирасига ҳурмат кўрсатди.

Қуръон оятлари тиловат қилинди. Ислом Каримовнинг эзгу ишлари, олижаноб инсоний фазилатлари ёдга олинди.

Маросимда Президент Администрацияси, парламент палаталари ва ҳукумат аъзолари, илм-фан ва маданият намояндалари, зиёлилар, пойтахт жамоатчилиги иштирок этди.

Биринчи Президентнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

799

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг