Шавкат Мирзиёев Имомали Раҳмонни кутиб олди
Жамият
−
13:00 2763 1 дақиқа
Бугун, 26 март куни Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон давлат ташрифи билан Тошкентга етиб келди. Бу ҳақда Тожикистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Имомали Раҳмон давлат ташрифи билан Тошкент шаҳрига ташриф буюрган. Тошкент халқаро аэропортида олий меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олган.

“Давлат ташрифи сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳаларда икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик ва муносабатларни мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида қатнашиш учун Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон амалий ташриф билан Тошкентга келганди.
Live
Барчаси