Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев билан учрашди
Жамият
−
21:22 613 1 дақиқа
Бугун, 14 октябрь куни Баку шаҳрига амалий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, суҳбат аввалида давлат раҳбари Озарбайжон етакчисини Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашга раислиги муваффақиятли кечаётгани ҳамда унинг еттинчи саммити юқори савияда ташкил этилгани билан самимий табриклаган.

Шу йилнинг август ойида Озарбайжон Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш орқали Ўзбекистон – Озарбайжон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган.
Барча даражаларда самарали алоқалар йўлга қўйилгани мамнуният билан қайд этилган. Йил бошидан буён ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 30 фоизга ошган. Геология, энергетика, қурилиш, транспорт, логистика, енгил саноат, туризм ва бошқа соҳалардаги кооперация лойиҳалари фаол паллага кирган.
Маданий-гуманитар алмашинувнинг тадбирларга бой дастури амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашиб, бўлажак тадбирлар режасини муҳокама қилган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь