Шавкат Мирзиёев Грузияга етиб борди

Жамият

image

Бугун, 2 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Тбилиси шаҳрига борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Шота Руставели номидаги халқаро аэропортда давлат раҳбарини Грузия Бош вазирининг ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Мака Бочоришвили ҳамда бошқа расмийлар кутиб олган.

Олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилган ва фахрий қоровул саф тортган.

Бугун Грузия Президенти Михаил Кавелашвили билан музокаралар бўлиб ўтади. Эртага, 3 июль куни Ўзбекистон етакчиси Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе билан учрашувлар ўтказади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг