Шавкат Мирзиёев Финляндия Президенти билан учрашди (видео)
Жамият
−
16:16 603 1 дақиқа
Бугун, 11 ноябрь куни Анталия шаҳрида бўлиб ўтаётган БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича 31-конференцияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Финляндия Президенти Александр Стубб билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, мулоқот чоғида Александр Стуббнинг ўтган йили Ўзбекистонга расмий ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилган.
Ўзаро савдо ҳажмини ошириш, металлургия, энергетика ва геология соҳаларидаги қўшма лойиҳаларни жадаллаштириш ҳамда экология ва сув ресурслари соҳаларидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
2027 йил бошида Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ва бизнес форумини ўтказиш муҳимлиги таъкидланган.
Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилган.
Live
Барчаси10:01